«12 июнь - Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни» муносабати билан Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида "Янги авлод хафвсизлиги ва саломатлиги” мавзусида тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлар Халқ таълими, Адлия, Соғликни сақлаш, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатасидан вакиллар иштирок этишди. Айнан оромгоҳда мазкур тадбирни ташкил этилишидан асосий мақсад шундаки, бугун шундай улуғ дориломон кунларда, барча қулайликларга эга бўлган сўлим гўшада болалик завқини сураётган болажонларга келажакда зарур бўладиган масала болалар меҳнатига қарши курашиш борасида тушунча беришдан иборат.
Сўзга чиққан вакиллар томонидан юртимизда болаларга яратиб берилаётган шароитлар, уларнинг комил инсон бўлиб тарбияланиши учун барча қулайлик мужассамлигини қайта-қайта такрорлашди. "Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-Конвенцияси тўғрисида фикр билдирилиб бугунги кунда бошқа мамлакатларда яшаётган болалар ва "Ўзбекистон болалари”нинг яшаш тарзи мисоллар билан тушунтирилди.
Тадбир давомида спорт, санъат намоёндалари ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган шахслар билан учрашув ва иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танлови, расмлар кўргазмаси, спорт мусобақалари ҳамда бадиий чиқишлар уюштирилди. Болажанларга ўзаро баҳс ва мунозаралар, фикр ва тажриба алмашинишларига замин яратди. Тадбирда ғолиб деб топилган ҳар бир гуруҳга номинациялар ва фахрий ёрлиқлар берилди. Ҳамкор ташкилотларнинг болажонлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбир сўнгида болажонларга концерт дастури ташкил этилди.