Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бу йил илк бор ўтказилаётган "Ёшлар куни” тадбирлари Навоий вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилди.
30 июнь – "Ёшлар куни"га бағишланган бир қатор маданий-маърифий тадбирларда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Дарҳақиқат, "Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланганлиги муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан вилоятимизда истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандларидан 180 нафарига ўқув қуроллари тарқатилди.
Шулардан, Хатирчи тумани "Миёнкол” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила Нурмаматовлар хонадонига ҳам ташриф буюрилди.
Ушбу хонадонда камол топаётган мурғак қалб эгаси Ирода Нурмаматовага юзланиб, келажакда катта бўлсанг, ким бўласан? - деган саволимизга Ирода: "Катта бўлсам, шифокор бўламан, хаммани даволайман, укол қиламан.” дея якунлади сўзини.
Орзулари бир олам, иродаси мустаҳкам Иродага келажакда ўзи истаган, халққа нафи тегадиган шифокор бўлишини биз ҳам тилаб, олиб келган ўқув қуроллари жамланмасини Иродага топширдик.
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг
Ёшлар масалалари бўйича
Раис маслаҳатчиси
Фаррух ХУДОЯРОВ