НУРОТА АҲОЛИСИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
НУРОТА АҲОЛИСИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

НУРОТА АҲОЛИСИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ишчи гуруҳи тузилиб, республикамизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди ҳамда уй-жой ва маиший техника воситалари билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб рўйхат шакллантирилган эди.

 
Мазкур тоифадаги оилалар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланиб, 2017 ва 2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.
Айнан шу дастур ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Навоий вилояти Нурота тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари, меҳмонлар, туман ҳокими ва ўринбосарлари, туман маҳаллалар кенгашининг барча МФЙлар раислари, маслаҳатчилари, котиблари, туман маданият бўлими ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирда шакллантирилган рўйхат бўйича 111 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари таклиф этилдилар.
Туман ҳокими ва тадбирга масъул ташкилотлар вакиллари томонидан тадбирга таклиф этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига янги арафасида Президент совғалари тантанали топширилди.

 

Нурота тумани "Турко” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро, неча йиллардан буён тўшакка михланиб қолган бемор Холмирзаева Дилором хонадонига маҳалла раиси ва касаба уюшмалари ходимлари Президент совғасини манзилли етказиб бердилар.
Барчанинг Президентимизга айтган рахмату, миннатдорчиликларини, юзларидаги севинчу, кўзидаги қувонч ёшларини кўриб, таъсирланиб кетасан киши.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси Кенгаши масъул ходимлари

 

BOSHQA YANGILIKLAR