ВАКИЛЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ВАКИЛЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

ВАКИЛЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг топшириғига мувофиқ ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2017-2019 йилларга мўлжаллаб тузилган ҳудудий келишувнинг тегишли банди ижросиюзасидан барча шаҳар ва туманларда касаба уюшмаларида сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар малакасини ошириш мақсадида "Корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшмаларида сайланган жамоатчи вакилларнинг малакасини ошириш” мавзусида ўқув-семинарлари Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари ва Зарафшон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан, Кармана туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган ўқув-семинарини Кармана туман ҳокиминингЁшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э.Кенжаев кириш сўзи билан очди.

Семинарда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган жамоатчи вакиллари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва туман кенгашлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат жами 300 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан ташкил этилган ўқув-семинарларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ч.Қодиров, вилоят Бандлик Бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспектори Э.Зиёдуллаев ҳамда туман суғурта бўлимлари ҳодимлари томонидан тармоқ касаба уюшмаларида сайланган вакилларга "Меҳнат муҳофазаси бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий хужжатлар”, "Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни режалаштириш тартиби”, "Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби”, "Меҳнат муҳофазаси бўйича касаба уюшма қўмиталари олиб борадиган ишларни ташкил этиш”, "Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг ишлаш тартиби”, "Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби ”ҳамда "Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимга етказилган зарарни қоплаш тартиби ва мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси”, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, туман ва шаҳар кенгашлари раисларига "Бошланғич касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб бораётган ишлари бўйича чораклик ҳисоботларни юритиш тартиби” тўғрисидаги мавзуларда маърузалар ўқилиб, иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Ўқув-семинари сўнгида тингловчиларга "Касаба уюшмалари соҳасида жамоатчи вакилнинг вазифа ва ҳуқуқлари” тўғрисида видеофильм намойиш этилди.

Жамоатчи вакиллар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан тўлиқ ва аниқ жавоб олдилар.

Ўқув-семинари қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мухассиси

Махбуба Қамбарова.

BOSHQA YANGILIKLAR