Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллиги олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг иш тавқимига асосан Нурота туман Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг ташаббуси билан тумандаги 42-сон умумтаълим мактабида ўтказилган семинарда тумандаги барча таълим муассасалари ва маданият бўлимининг БКУ раислари, мактаб директорлари, нафақада бўлган фахрий устоз мураббийлар,кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Семинар қатнашчилари кўтаринки руҳда кутиб олиниб,семинар ташкилотчиси таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нурота туман Кенгаши раиси Қ.Раҳмоновнинг кириш сўзи билан очилди. Маърузачи ўз сўзида "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 5 қурултойида, таълим фан ва маданият ходимлари касабауюшмаси 6 қурилтойи қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ролини ошириш ва касаба уюшмаси борасидаги амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар” хусусида сўз юритиб йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Семенарда иштирок этган Нурота туман Прокуратураси терговчиси А.Жамоловнинг "Коорупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини мазмун моҳияти ҳақидаги маърузаси юзасидан йиғилганлар томонидан баҳс - мунозараларга сабаб бўлди.
Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Ш.Эшматовнинг "Устав фаолиятини такомиллаштириш борасидаги устивор вазифалар тўғрисида”ги маърузани йиғилганлар эшитишиб, маъруза юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.Семинар жараёнида "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар мавзусида сўз юритди.Семинар давомида сўзга чиққанларнинг маърузалари юзасидан Маданият ва аҳолини дам олиш маскани БКУ раиси И.Довонов, 6-16-55 таълим мактабларининг БКУ раислари,11-МТМ БКУ раиси С.Саидова, туман тарихий музейи БКУ раиси А.Эргашев, туман ХТМФМТТЭБ услубчисиЧ.Раҳмонова, ИИКХКоллежи БКУ раиси Ғ.Холбеков, 5-умумтаълим мактаби директори З.Шариповлар музокора сўзларига чиқиб семинар айни вақтида ўтказилаётганлигини, семинар давомида аниқ ва мантиқли фикрларни билдирилганлигидан мамнун бўлиб семинар ташкилотчиларига бу каби учрашув мулоқот семинварлари кўпроқ ўтказилиб борилиши таклифини билдиришди.
"Ҳудуддаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларини УСТАВ талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида олиб боришларини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш” мавзусида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган форуми иштирокчиларининг семенар жараёнида иштироки барча иштирокчиларда катта таъсурот қолдириб, семинарнинг савол-жавоб бевосита мулоқот тарзда ўтишига асос бўлди.Семинарда иштирок этганлардан бир гуруҳига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нурота туман Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилиб,семинар ўз ишига якун ясади.
О.Саидқулова Нурота туман ХТМФМТТЭБ ахборот хизмати ходими.