Мамлакатимизраҳбари ташаббуси билан туризмни ривожлантириш, юртимизнинг тарихий қадамжоларини зиёрат қилиш ҳамда ходимларининг сиёсий савиясини янада юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 19 август куни Навоий вилоят наркология диспансери касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилотларининг бирлашган қўмитаси ҳамда вилоят бўйича масъул ташкилотчисининг қўллаб–қувватлашлари билан 50 нафар ишчи-ходимларнинг қадимий Самарқанд шаҳрига саёхатлари ташкил этилди.
Саёҳат давомида Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Регистон майдони, Тиллакори мадрасаси, Улуғбек расадхонаси, Гўри Амир, Бибихоним мақбаралари шунингдек Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов қабрлари зиёрат қилинди.
Саёҳат давомида Самарқанд шахрида кейинги йилларда амалга оширилган қурилиш ишлари, хорижий мамлакатлардан келган туристларнинг кўзидаги хайрат ва барча соҳадаги юксалишларни кўриб барчамизда юртимизга садоқат ва фахр туйғуси янада жўш урди ҳамда шу юртнинг фарзанди эканлигимиздан шукрона келтирдик.
Навоий вилоят наркология диспансери
касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Рузиева