БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Навбаҳор туман ҳокимлиги, 4 та сектор рахбарлари,  Вилоят бандлик бош бошқармаси, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида 2018 йил 5 сентябрь куни "Бўш иш ўринлари" ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, иш сўраб мурожаат этган 231 нафар иш билан банд бўлган аҳолининг 116 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Шундан 81 нафари корхона ва ташкилотларда ишлаш учун юборилди, 31 нафари эса жамоат ишларига жалб қилинди. Тармоқ касаба уюшмалари туман Кенгашлари, вилоят бирлашмаси ходимлари томонидан ярмаркага мурожаат этган фуқароларга меҳнат шарт-шароитлари, иш берувчилар томонидан улар учун яратиладиган меҳнат мухофазаси, иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши юзасидан тушунчалар ва маълумотлар берилди.
Бмрлашма Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий
манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси О.Бобомуродов  

BOSHQA YANGILIKLAR