Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида жамоа шартномалари лойиҳаларини сифатли экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эксперт комиссияси аъзолари, шаҳар ва туман кенгашлари раислари ҳамда иш берувчилар вакиллари иштирок этди.
Ўқув-семинарда "Жамоа шартномалари лойиҳаларини сифатли экспертизадан ўтказиш бўйича тавсиялар” мавзусида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари, бирлашма эксперт комиссияси раиси Ш.Халилов, "Жамоа шартномаларининг 2018 йилги макетига мувофиқлиги” тўғрисида бирлашманинг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А. Бобомуродова, "Жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳақида” Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ч.Қодиров,"Жамоа шартномасида соғломлаштириш, маданий-маърифий ва спорт ишлари тадбирларни ташкил этиш” тўғрисида бирлашманинг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Н.Нурмонова, "Ижтимоий суғурта, ижтимоий имтиёз ва кафолатлар тўғрисида” бўлим мудири З.Мислимов ва "Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар тўғрисида” Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ф.Худоёровларнинг маърузалари тингланди.
-Жамоа шартномаларидаходимларга яратиладиган меҳнат шароитлари, уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатларнинг киритилиши, жамоа шартномаси тузилишининг афзалликлари, жамоа шартномаси иловаларининг ижросини таъминлаш ҳақидаги тавсиялар биз учун муҳим бўлиб, иш берувчилар бунга қатъий риоя этишлари ишчи-ходимларнинг меҳнат ва дам олиш ҳуқуқларини таъминлайди, - дейди Навбаҳор туманидаги 20-мактаб директори Ш.Ризоқулова.
Ўқув-семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига эксперт комиссиялари аъзолари атрофлича жавоб беришди.