ЭҲТИРОМ, ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДАГИ УСТОЗЛАР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЭҲТИРОМ, ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДАГИ УСТОЗЛАР

ЭҲТИРОМ, ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДАГИ УСТОЗЛАР

27 сентябрь куни Навоий шаҳри "Дарасой” кафесида "1 октябръ – Устоз ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташаббуси билан "Сизни эъзозлаймиз, азиз устозлар!” номли маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Унда касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар, касаба уюшмаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бориб, юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган фаоллар, соҳалар бўйича Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари иштирок этди.

Тадбир якунида, фахрий устозларга касаба уюшмаларининг қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

BOSHQA YANGILIKLAR