Сизга маълумки, касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларидоирасида 2018 йил давомидаЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ходимлар хуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий негизини шакллантириш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнат бозоридаги жараёнларини самарали тартибга солиш, меҳнат муҳофазаси, меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларини соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш, касаба уюшмалари ташкилий мустаҳкамлигини таъминлаш борасида катта ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ушбу хайрли ишлар билан бирга хар 2 йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган "Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ҳам бунинг яққол мисолидир.
Касаба уюшмалари тизимида ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад келгусида меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фодойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, "Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали , ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш учун ташкил этилмоқда.
"Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбирининг Навоий вилоят босқичи 2018 йилнинг 18 октябрь куни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Мажлислар залида тантанали ўтказилди.
Тадбирда масъул ташкилотчилар, шаҳар, туман Кенгашлари, бошланғич ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар ва тадбирда ғолиб деб топилган 24 нафар ходимлар иштирок этишди.
Тадбирни бирлашма Кенгаши раиси Н.Тоғаева олиб бориб, вилоят босқичи иштирокчилари касаба уюшмаларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Халилов