Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 18-21 июлига қадар "Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг турли номинациялар бўйича Республика босқичи ташкил этилди.
Уч босқичда ташкил этилган ушбу танловнинг жорий йил 21 июль куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан "Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг "Энг яхши тикувчи” ва "Энг яхши ошпаз” номинациялари бўйича Республика босқичи ташкил этилди.
Танловнинг Республика босқичида "Энг яхши тикувчи” номинацияси бўйича 1-ўрин ғолиблиги Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Қаҳҳорова Диёра Тўлқин қизига насиб этган бўлса, "Энг яхши ошпаз” номинацияси бўйича 2-ўрин Навоий кончилик коллежи 2-босқич ўқувчиси Хатамова Азиза Толибовнага насиб этди.
Ғолиблар август ойининг 22-24 кунлари ўтказилиши режалаштирилган "Ёш мутахассислар IV-Республика Форуми”да иштирок этишлари кўзда тутилган.
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси
Ёшлар кенгаши раиси Махбуба Қамбарова