ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ НИГОҲИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ НИГОҲИДА

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ НИГОҲИДА

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида туман, шаҳар Кенгашлари раислари, касаба уюшмалари фаоллари, масъул ташкилотчилар ҳамда аппарат ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги "2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5574-сонли Фармони  тўғрисида "Маънавият соати” бўлиб ўтди.
"Маънавият соати”нинг асосий мавзуси хусусан, касаба уюшма ташкилотлари томонидан ҳар бир меҳнат жамоасида ушбу фармойишнинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат бўлди.
Шунингдек, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланиши, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниши, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилиши,            бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланиши бўйича мутахассислар томонидан кенг қамровли тушунча берилди.  
Кун сайин эшик қоқаётган янги йил байрами билан муносабати билан узайтирилган дам олиш кунларида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш, Президент Фармонида кўзда тутилган байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этиш борасида вилоятдаги аъзо ташкилотларда тарғибот ишлари ташкил этиш борасида келишиб олинди.
Бир сўз билан айтганда, бундан буён белгиланган барча барча байрам кунларини ушбу фармон асосида ташкил этишга қарор қилинди.
Норимхол Нурмонова,
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

BOSHQA YANGILIKLAR