Жорий йилнинг 5 декабрь санасида Навоий давлат педагогика институтининг катта мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳукуқий кафолати” тарғибот лойиҳаси олий таълим муассаси ўқитувчлари ҳамда битирувчи талабалари иштирокида бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва касаба уюшмалари фаолятининг конституциявий кафолатларини ёшларга етказиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшларга оид сиёсати Концепциясида белгиланган ёш ходимларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб қилиш, ижтимоий фойдали ташаббуслари ва қизиқишларини амалга ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Мазкур лойиҳа доирасида касаба уюшмаларида олиб борилаётган ислоҳатларнинг самараси, эришилган ютуқлар ва истиқболдаги вазифаларни ёритувчи кўргазмали бурчак ташкил этилди. Шунингдек, учрашувда тарғиботчилар "Касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзаллик ҳамда имтиёзлари”, "Ходимлар учун жамоа шартномалари орқали бериладиган имтиёзлар”, "Ёшлар учун меҳнат қонунчилигидаги имтиёз ва кафолатлар”, "Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш – хавфсиз ҳаёт гарови”, "Маданий-маърифий, спорт тадбирлари ва ходимлар соғломлаштиришида касаба уюшмаларининг ўрни” мавзуларига оид тақдимотлари билан иштирок этишди.
Ушбу тақдимотлар талабалик давриданоқ касаба уюшмалари тўғрисидаги тушунчаларни тўғри шакллантириш, уларнинг меҳнат жамоасига келганда онгли равишда касаба уюшмаси аъзолигига кириб келишларига замин яратиш, шунингдек ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, айни пайтда ўзининг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаган ҳолда яшаш, жамият ҳаётида онгли фуқаро сифатида иштирок этишини шакллантиришга катта хисса қўшади.

Фаррух ХУДОЯРОВ,
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг
Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси