Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси РК ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларнинг иш берувчилари, касаба уюшма раислари ва техника хавфсизлиги мутахассислари учун «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларида иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилига риоя этилиши, муаммо ва камчиликлар» мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда РКнинг ММҚ бўйича бош мутахассиси Зафар Алиев, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассиси Озод Адилов хамда бош юрисконсульти Шерзод Ғайбуловлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Семинар савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Мехнатни мухофаза килиш булими етакчи мутахассиси М.Камбарова
