Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Кармана туманида жойлашган "Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 12 июнь – "Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишлаб тадбир ўтказилди.
Унда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг бўлим мудирлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, касаба уюшма фаоллари, оромгоҳ ишчи ходимлари ҳамда болажонлар иштирок этди.
Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаш раиси Назира Тоғаева очиб берди.
Шундан сўнг "Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик” мавзусида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири Чорибой Қодиров, "Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” мавзусида Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Олимжон Бобомуродов ҳамда "Бола ҳуқуқлари” тўғрисида Юридик бўлим юрисконсульти Завриддин Халимовларнинг ахборотлари тингланди.
Тадбир сўнггида "Ишонч” оромгоҳи тарбияланувчилари томонидан намойиш этилган концерт дастури барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.