АТБ "Қишлоқ қурилиш банк” Навоий минтақавий филиали касаба уюшма қўмитаси раиси ташаббуси билан банк ходимларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига қарашли Кармана тумани ҳудудидаги Хазрати Деггороний ва Қосим Шайх мажмуа музейларига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат барчада илиқ таассурот қолдирди.
Х. Хаитбаев, "Қишлоқ қурилиш банк” Навоий вилоят минтақавий филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси