Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллиги олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг иш тавқимига асосан, Нурота туман Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг ташаббуси билан тумандаги 5-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Ҳудуддаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларини УСТАВ талаблари ва меъёрий хужжатлар асосида олиб боришларини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш” мавзусида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббусига кўра "Харакатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат” шиори остида ўтказилган анжумандаги билдирилган фикрлар билан таништириш мақсадида ўтказилган семинарда тумандаги барча таълим муассасалари ва маданият бўлимининг БКУ раислари, БКУ фаоллари ва нафақада бўлган фахрий устоз мураббийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нурота туман кенгаш раиси Қаххор Раҳмонов кириш сўзи билан очиб берди ва "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 5 қурултойида, таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси 6 қурилтойи қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ролини ошириш ва касаба уюшмаси борасидаги амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар” хусусида йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Шакарбой Эшматовнинг "Устав фаолиятини такомиллаштириш борасидаги устивор вазифалар тўғрисида”ги маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Семинар жараёнида "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури”нинг бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар хусусида хам сўз юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон республикаси Таълим ходимлари марказий кенгаш ташкилий ишлар бўлими мудири Мирзакарим Худдиев Ўзбекистон республикаси "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни лойихасининг мазмун - моҳияти тўғрисида гапириб ўтди. Иштирокчилар ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган мазкур лойиҳа юзасидан йиғилганлар ўзларининг аниқ таклифларини айтишди.
Тадбир якунида иштирокчилардан бир гуруҳига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нурота туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Хуршид ХАЛИЛОВ,
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
ташкилий ишлар бўлими мудири
