САХОВАТГА ЙЎҒРИЛГАН ЭЗГУЛИК » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
САХОВАТГА ЙЎҒРИЛГАН ЭЗГУЛИК

САХОВАТГА ЙЎҒРИЛГАН ЭЗГУЛИК

Инсонпарварлик, саховат, бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса, турли байрам ва саналар арафасида улар янада ёрқин намоён бўлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча учрашув ва йиғилишларда ҳар биримизни халқимиз, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини рози қилишга, имкон даражасида уларга ёрдам беришга, бу уларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга замин яратишини такрор-такрор таъкидлайди. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир ҳужжатнинг негизида эзгу ниятлар мужассам.
Юртимизнинг қадрли ва улуғ айёми, муборак Қурбон ҳайити ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан айни кунларда жойларда ушбу байрамларга қизғин тайёргарлик кўриш ва кенг нишонлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, куни кеча Қурбон ҳайити муносабати Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган 24 та оилага озиқ-овқатлар жамланмаси манзилли етказилиб берилди.
– Фарзандим ногиронлиги, туфайли турмуш ўртоғим бизни ташлаб кетди, - дейди Навоий шаҳар "Кимёгар” МФЙ истиқомат қилувчи Дилдора Ортиқова. -Жуда қийин кунларни бошимдан ўтказдим. Улуғ кунларда биз каби кўмакка муҳтож, кўнгли яримта инсонларни йўқлаб келишингиздан бошимиз осмонга етди. Мана шунда эзгу ишларнинг бошида турган Юртбошимизга мингдан минг рахмат.
Дилафрўз ЎРОЗОВА,
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгаши
раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

BOSHQA YANGILIKLAR