Эронлик хакерлар дунёдаги энг ҳимояланган мессенжерлардан бири ҳисобланмиш Telegram’даги ўндан ортиқ аккаунтни бузиб кириб, Эрондаги 15 миллион фойдаланувчининг телефонларига дахл қилишга эришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Киберҳужум ўтган йил содир этилган бўлиб, бу ҳақда Reuters энди маълум қилди.
Мустақил экспертлар — Колин Андерсон ва «Халқаро амнистия» ҳуқуқ ташкилоти технологи Клаудио Гварниери маълумотларига қараганда, Telegram аккаунтлари хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ 12 ҳолат қайд қилинган. Хакерлар эронлик ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва бир қатор амалдорларнинг мессенжерларидаги ёзишмаларни ўқиш имкониятига эга бўлгани айтилмоқда.
Манба: daryo.uz