Жорий йилнинг 8 ойи давомида ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимлардан 831 нафари санаторийларда соғломлаштирилиб, ушбу мақсадлар учун жами 1223536.0 минг сўм маблағ сарфланди. Уларнинг 37 нафарига бепул йўлланмалар ажратилди.
Бепул берилган йўлланмаларнинг 7 таси кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг аёлларига, 5 таси тиббиёт ходиларига, 7 таси таълим тизими ходимларига, 5 таси фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларига ҳамда 13 таси ишловчи кексаларга берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 2 нафар фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларига ҳамда 2 нафар кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида истиқомат қилувчи оилаларнинг аёлларига "Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар берилди.
Ижтимоий суғурта бўлими
мудири З.Мислимов