Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 27 сентябрдаги "Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизда илк бор "Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Касаба касаба уюшмалари тизимида ҳам ушбу мавзуда тадбирлар ташкил этилиб, кексалар ҳолидан хабар олинмоқда. Жумладан, Нурота туман 3-мактабда Файзиқул Тошпўлатовниг 115 йиллигига бағишлаб хотира кечаси ўтказилди. Ф.тошпўлатов 1904 йилда туғилган ва 1922 йилда Нурота туманининг биринчи ўқитувчиси бўлиб иш бошлаган, Нурота туман халқ маорифи бўлими мудири ва турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб таълим-тарбия соҳасининг ривожланишида катта ҳисса қўшган. Хотира кечасида фахрий педагоглар юртимизда таълим бериш тарихи, 20-асрнинг охирги ўн йиллиги ва 21-асрда интеллектуал салоҳиятнинг юксалиши, мактабларимизда ахборот технологиялари ва замонавий дарс ўтишнинг тизими яратилаётганлиги, айниқса кейинги уч йилда ўқитувчиларнинг қадри ошганлиги , турли ёшдаги педагоглар учрашувлари ёш ўқитувчилар учун ибрат мактаби бўлиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, Таълим, фан ва маданият ходимлари Қизилтепа туман Кенгаши "Кексалар ҳафталиги” муосабати билан узоқ йиллар меҳнат қилган ўқитувчи ва таълим масканларида ишлаган кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга эсдалик совғалари улашди.
Навоий шаҳар кенгаши томонидан ҳам шундай тадбирлар ташкил этилди.Жумладан, Навоий шахаридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабида фахрий устозлар билан давра сухбати ташкил килиниб, тадбирга мактабда кўп йиллар мехнат килиб, хозирги кунда карилик нафакасида булган педагог укитувчилар таклиф этилди , уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Анора Бобомуродова