Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Янги таҳрири) 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинди. Шубҳасиз қонун ўзгарганидан сўнг қонуности ҳужжатлар ҳам қонунга мутаносиб бўлиши керак.
2018 йил 20 августда муҳтарам Президентимиз муҳим бир ҳужжатни "Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3913-сонли қарорни имзоладилар. Бу ҳужжат ҳуқуматимиз раҳбари томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасига алоҳида эътибордан далолатдир. Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида бўлиб, иш берувчилар томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга бепул сут-қатиқ маҳсулотлари, махсус кийим-бош, махсус пойабзаллар берилиши, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш имкониятларидан фойдаланишлари ҳамда иш жойида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишларнинг олдини олишда иш берувчиларнинг масъулиятини янада оширишга ундади.
Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган "Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳанатни муҳофаза қилиш бўлими вилоят бандлик Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йил июль ойидан бошлаб ходимлар сони 50 нафардан ошган 8 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ўрганишлар ўтказиб, меҳнатни муҳофаза қилиш лавозимлари жорий этилишини, қарор ва Низом талаблари бажарилишини назоратга олган. Ўрганилган ташкилотларга юқоридаги қарор ва Низом талаблари тегишли бандлар билан тақдимномалар киритилди.
Ҳақиқатдан ҳам иш берувчилар ва масъул ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш борасида билим ва кўникмалари ошиб боришига, жавобгарлик ва масъулиятни янада чуқур ҳис этаётганликлари қарорлар ижросининг ёрқин ифодасидир.
Навоий вилоят КУТБК
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими
ет.мутахассиси Махбуба Камбарова