Бугун Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Маънавият соати” бўлиб ўтди.
Тадбирда бугунги кунда Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий салоҳияти, куч қудрати, ҳарбий ҳизматчиларимизга ҳукуматимиз томонидан қилинаётган чексиз ғамхўрликлар тўғрисида маъруза қилинди.
"Маънавият соати”га ўз ҳаётини она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олижаноб бурчини адо қилиш даврида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила-аъзолари таклиф этилди. Уларга касаба уюшмалари томонидан байрам совғалари тақдим этилди.
Н.Нурмонова
