ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2020 йилнинг 22 январь куни соат 10-00 да Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси томонидан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг феврал- апрель ойларида бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини ўтказилиши бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасаларнинг касаба уюшма қўмита раислари иштирок этди. Ўқув-семинарини Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси Ф.Рахимова олиб борди ҳамда мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 2020 йил 17 январдаги "Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳисобот-сайлов компаниясини ўтказиш тўғрисида”ги 14-9 сонли қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”га асосан, 2020 йилнинг февраль-март ойларида ўтказиладиган ҳисобот-сайловлар ҳақида бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ тадбирларини белгилаб олиш, шунингдек, "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-588 сон Қонуни мазмун-моҳиятини ахоли ва ижрочиларга етказишдан иборат эканлигини семинар иштирокчиларига маълум қилди.
Шундан сўнг, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғаева, раис ўринбосари Ш.Р.Халилов ҳамда Бирлашма ташкилий бўлими мудири Х.Халиловлар сўзга чиқиб, бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси) га жиддий тайёргарлик кўришлари, уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига касаба уюшмаси ташкилотининг фаолларини ҳам кенг жалб этишлари, ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)ларини амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва юқори касаба уюшмаси органлари қарорларига риоя этган ҳолда ўтказиш ва йиғилиш (конференция) ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича ўз вазифаларини белгилаб олишлари зарурлиги хусусида ўз фикрларини баён қилдилар.
Ўқув-семинари савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозаралдарга бой тарзда юқори савияда ўтказилди.

BOSHQA YANGILIKLAR