Жорий йилнинг 25 февраль куни Навоий шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабр куни мамлакат ёшлари билан видео селектор тарзида ўтказилган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора тадбирлар дастурига асосан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар иштирокида ''Касаба уюшмалари ва ёшлар'' шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Унда Бирлашма кенгаши раиси Н.Тоғаева, Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Халилов ҳамда А. Бобомуродова ва Н.Нурмоновалар сўзга чиқди.
Учрашувда ''Ёшларнинг касаба уюшмаларига аъзо бўлишининг афзалликлари'', Президентимизнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, 2020 йилнинг'' Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили'' деб номланишинг мазмун-моҳияти, ''Ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда касаба уюшмаларининг роли'', ''Касаба уюшмалари тўғрисида'' ги янги Қонуннинг мазмун моҳияти каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Ниҳоятда баҳс мунозарага бой тарзда ўтган учрашув сўнггида спорт, таълим ва фан йўналишларида қатор йутуқларни қўлга киритган ёшларга касаба уюшмаларининг эсталик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.
- Биз ёшлар билан ўтказилган юзма-юз самимий мулоқотдан хурсанд бўлдик, дейди Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчиси, Оғир атлетика бўйича Осиё совриндори Зебо Мамаражабова. - Чуқур билим олишга даъват этилгани бизда масъулиятни, ишончни кучайтирди. Танлаган соҳамизда астойидил меҳнат қилиб, улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишга аҳд қилдик.
Дилафрўз ЎРОЗОВА, Бирлашма раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси