МУНОСИБ МЕХНАТ – МУНОСИБ ШАРОИТ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МУНОСИБ МЕХНАТ – МУНОСИБ ШАРОИТ

МУНОСИБ МЕХНАТ – МУНОСИБ ШАРОИТ

Юртимизнинг барча вилоятлари каби бизнинг навқирон Навоий вилоятимизда ҳам оқ олтинимиз, миллий бойлигимиз пахта хом-ашёсини нес нобуд қилмасдан йиғиб териб олиш учун вилоятимизнинг кўнгилли теримчиларига яратилган шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, терим пулларини ўз вақтида тўланиши устидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси Навоий вилояти бўйича инспекторлари томонидан жамоатчилик асосида ўрганишлар олиб борилмоқда.
Навоий вилоятининг 5 та туманида пахта хом-ашёси етиштирилади.
Вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, Навбаҳор ҳамда Конимех туманларида пахта етиштирилиб, бугунги кунда барча туманларда пахта йиғим-терими бошлаб юборилган.
Вилоятимизнинг Кармана туманида 141 та фермер хўжаликларидан 16976 тонна, Қизилтепа туманида 183 та фермер хўжаликларидан 25523 тонна, Хатирчи туманида 268 та фермер хўжаликларидан 31650 тонна, Навбаҳор туманида 186 та фермер хўжаликларидан 21980 тонна ҳамда Конимех туманида 26 та фермер хўжаликларидан 1280 тонна, жами 97409 тонна пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 сентябридаги 03/1-1942-сонли мажлис баёнининг тегишли бандида 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида фермер хўжаликлари ва теримчилар ўртасида шартномалар имзоланиши белгилаб қўйилган. Пахта хом-ашёсини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида, Кармана туманида 105 та отряд раҳбарлари ва фермер хўжаликлари ўртасида жами 10861 нафар, Қизилтепа туманида 183 та отряд раҳбарлари ва фермер хўжаликлари ўртасида жами 15014 нафар, Хатирчи туманида 212 та отряд раҳбарлари ва фермер хўжаликлари ўртасида жами 20208 нафар, Навбаҳор туманида 108 та отряд раҳбарлари ва фермер хўжаликлари ўртасида жами 15014 нафар ҳамда Конимех туманида 26 та отряд раҳбарлари ва фермер хўжаликлари ўртасида 986 нафар, жами 58469 нафар теримчилар билан шартномалар имзоланиши таъкидлаб ўтилган бўлсада. Навбаҳор туманидаги "Мезит” ва "Қаҳрабо” фермер хўжаликларида 7 та ёлланма ишчилар билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик ҳуқуқий шартномаси имзоланмаганлиги ҳолати аниқланиб, касаба уюшмаларининг вилоят бўйича инспекторлари томонидан ушбу камчиликлар жойида бартараф эттирилди.
Пахта йиғими даврида касаба уюшмаларининг вилоят бўйича инспекторлари томонидан 5 та пахтачилик туманларида жами 21 маротаба ўрганишлар ўтказилди, ўрганишлар давомида 22 та қонунбузилишлари аниқланди. Жумладан: зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича 7 та, теримчилар билан меҳнат шартномалари тузилмасликка оид 4 та ва санитария ва гигиена талабларига риоя этмаслик юзасидан 13 та ҳолатлар аниқланиб, бартараф эттирилди.
Навбаҳор туманидаги "Янги майса” фермер хўжалиги томонидан 84 нафар уюшмаган аҳолидан иборат кўнгилли теримчиларнинг 9 кунлик жами 49 783 000 сўм терим пуллари тўланмаганлиги юзасидан фермер хўжалиги раҳбари ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори номига меҳнат инспекторлари томонидан кўрсатмалар киритилиб, натижада 49 783 000 сўм терим пуллари жойида тўлаттириб берилди.
Касаба уюшмаларининг Навоий вилояти бўйича инспекторлари томонидан жамоатчилик назорати ишлари давом эттирилмоқда.

BOSHQA YANGILIKLAR