Пахта йигим-теримини жарохатланишларсиз ўтказайлик » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
Пахта йигим-теримини жарохатланишларсиз ўтказайлик

Пахта йигим-теримини жарохатланишларсиз ўтказайлик

Шу кунларда вилоятимизда 2020 йил пахта хосилини йиғиб териб, олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу ишга отрядларга бириктирилган уюшган терувчилар жалб қилинади. Пахтани даладан йиғиштириб олиш, терилган пахталарни пахта тозалаш заводларига етказиш, буларнинг барчаси ўз навбатида иш буюрувчилардан меҳнат ҳавфсизлиги қонун ва қоидаларига амал қилган холда ишларни ташкил этишни тақоза қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон қарори бандлари талабларидан келиб чиқиб Республика уч томонлама комиссияси пахта хомашёси йиғим-теримини меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда ташкил қилиниши, шунингдек, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича қуйидагилар тавсия қилинади.
Теримчилар учун меҳнат шароитларининг минимал меъёрлари
I. Санитария-гигиена талаблари:
1. Теримчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш. Бунда, ҳар 100 теримчига битта шифокор ва битта ҳамшира ҳар куни ҳарорат ва тиббий холатни тезкор текширишни амалга оширади.
2. Пахта теримига жалб этилаётганлар учун қурилиши, санитария-гигиена ҳолати яхши бўлган ётокхона биносини ажратиш. Ётоқхонанинг талаб даражасида ёритилиши, шамоллатилиши, ҳарорати саклаб турилиши (иситилиши)га аҳамият бериш. Ҳар бир дала шийпони, ёлланма теримчилар палаткаларида коронавирусга қарши ташкилий санитария-эпидемиология талабларини белгилаб бериш.
3. Теримчилар жойлаштирилишидан бир ҳафта олдин худудий дезинфекция станциялари томонидан фермер хўжаликлари билан тузилган шартнома асосида ётокхоналарда дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини ўтказиш.
4. Ётоқхонанинг эшик ва ойналари яхши ёпилиши, ойналарнинг форточкалари бўлиши, поли, шипи, деворлари текис, ёриқсиз бўлиши, кириш жойлари (зинапоялари) талаб даражасида бўлишига эътибор каратиш.
5. 15 нафар теримчига 1 та душ сеткаси тўғри келадиган душ хоналари ташкил этиш ва кейинчалик уларнинг санитария-техника жиҳозлари созлигини сақлаб (таъмирлаб) туриш.
6. Душ хоналари ташкил этилмаган ҳолда ётоқхонага яқин бўлган ҳаммомда теримчиларнинг график асосида чўмилишини ташкил этиш.
7. 10 нафар теримчига 1 та умывальник тўғри келадиган қўл ва оёкларни ювиш жойини ташкил этиш ва кейинчалик уларнинг санитария-техника жихозлари созлигини сақлаб (таъмирлаб) туриш.
8. Ётоқхонага 15 нафар ва ундан ортиқ аёл жойлаштирилганда аёллар гигиенаси хонасини ташкил этиш.
9. Ётоқхонадан 30-50 метр масофада аёллар ва эркаклар учун 10 нафар теримчига 1 та ўрин ҳисобида алоҳида хожатхоналар ташкил этиш, уларнинг санитария ҳолатини текшириб бориш, хлорли оҳак эритмаси ёки хлорамин билан ювиб туриш.
10. Оқава сувлар учун ариқчалар очиш ва оқава сувларни ётокхона ҳудудидан ташқарига, яъни худудий санитария назорати органлари рухсати билан очилган ўраларга ёки канализация қудуғига чиқариб юбориш;
- ётоқ жойлардан 25 метр узоқликда кундалик ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар ва озик-овқат қолдиқлари учун махсус хандак қазиб, ҳар куни солинган чиқиндилар устини тупроқ билан кўмиб туриш.
- Ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш. Ичимлик суви четдан олиб келинадиган бўлса, сувни сақлаш сигими яхши ўрнатилганлиги ва жўмраги яхши ишлашига эътибор бериш.
12. Ошхонанинг санитария-гигиена ҳолати талаб даражасида бўлишини таъминлаш.
1. Ошхонани хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. Овқат хона ичида тайёрланаётганида, хонани шамоллатишни назарда тутиш.
2. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ошхонага музлатгич ўрнатиш.
3. Пахта теримига жалб этилганларнинг овқатланиш жойини ташкил этиш ва санитария холатига аҳамият бериш.
4. Овқатланиш жойларини бино ичи ёки бостирмада ташкил килиш, стол ва стуллар билан тўлиқ таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун махсус хоналар ажратиш.
5. Овқатланиш жойи яхши ёритилган бўлиши, тоза ичимлик суви ва идиш-товокларни ювиш учун иссиқ сув ҳамда ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминланган бўлишига эришиш.
6. Ҳар бир теримчини 2-5 л қайнатилган кунлик ичимлик суви ва ҳар кунги иссик овкат билан таъминлаш.
7. Терим иштирокчиларининг даладаги кўлмак, зовур, ариклардан сув ичишларини ман этиш.
8. Терим иштирокчилари соглигини назорат қилиб бориш мақсадида ётоқхонада тиббий пункт ташкил этиб, зарур дори-дармонлар билан таъминлаш ва малакали шифокорларни бириктириш;
- етказиб берилган дори-дармон учун "Ўзпахтасаноат" АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тўқимачилик корхоналари томонидан белгиланган тартибда тўлаб бериш.
9. Далада чанг, тўзон, каттиқ шамол, ёгингарчилик рўй берганида теримчилар ишни тўхатиб пана жойга ўтишини ташкил этиш.
II. Хавфсизлик талаблари:
3. Пахта теримига жалб этилаётганларни хавфсизлик техникаси ва ёнгин хавфсизлиги бўйича йўриқцан ўтказиш.
4. Бино деворлари ва бошка жойларида электр ўтказгич (сим)лар юзага чиқиб колмаслиги, улар изоляциясининг ёрилган жойлари бўлмаслиги, розетка ва ўчиргичлар яхши химояланган ва соз ҳолатда бўлишини текшириш.
5. Биноларда очик спиралли ва кўлбола электр қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлаш.
6. Ётоқхона ёнида бирламчи ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланган ёнғин шитини ўрнатиш.
7. Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш. Теримчиларни жалб қилишдан олдин электр хўжалигини ревизиядан ўтказиш. Электр симларининг изоляциясини текшириш. Электр симларини полдан 2,5 метрдан паст бўлмаган баландликда ўтказиш.
8. Ёритиш воситаларини таъмирлаш ва унинг ички элементларини кўздан кечириш, яроқсиз ҳолга келган электр чироқлари ва химоя шишаларини алмаштириш ишларини электр тизими тармоғи ўчирилган ҳолда бажариш. Кўчма ёритиш воситаларини ишлатишда изоляцияси резина шлангли эгилувчан ўтказгичдан фойдаланиш. Ёритиш воситаларини тоза ва соз ҳолатда сақлаш.
9. Электр билан боғлиқ ишларни, шунингдек ёритиш воситаларини назорат қилиш ва таъмирлаш ишларини мазкур ишларни бажаришга масъул бўлган ходимлар томонидан амалга оширилишини таъминлаш.
10. Табиий газ (ёки ўтин, кўмир) билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш.
Газ плиталарининг созлигига эътибор каратиш. Табиий газ бўлмаган жойларда ўтин, кўмир захираларини олдиндан тайёрлаб қўйиш.
11. Теримчиларни далага олиб чиқиш ва олиб келишни фақат куннинг ёруг пайтида амалга ошириш, ходимлар пиёда ҳаракатланганида транспорт воситалари ҳаракатига ҳалакит бермаслик максадида саф бўлиб юришларини кузатиб бориш.
12. Далага етиб келгандан сўнг теримчиларни иш жойларига таксимлаш.
13. Теримчиларни узоқроқ (5 км дан ортиқ масофадаги) далага олиб бориш ва даладан олиб келишда фақат одамларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш.
14. Теримчилар транспорт воситасидан тушганларида, йўлни кесиб ўтишларини раҳбар бошчилигида, транспорт воситасининг орка томонидан ўтишларини ташкил килиш.
15. Теримчиларни ташиш учун мўлжалланган автомашиналарнинг техник созлиги ва ҳайдовчиларнинг "Д" категорияли гувохномага эга бўлишига алоҳида эътибор каратиш.
16. Теримчиларнинг бошида кепка бўлиши, эгнида узун енгли кўйлак бўлиши ва енг учи такилган бўлиши, оёгида ботинка (туфли) ёки этик бўлишини назоратга олиш.
17. Пахта ортиладиган трактор тиркамаларининг соз ҳолда бўлишига эришиш.
18. Теримчиларнинг трактор тиркамаларига чиқиши, трактор юраётганида тиркамага осилишини ман этиш.
19. Теримчиларнинг пахта даласи ичида ухлаб колиши, овқатланиши ҳолатларига йўл қўйилмаслигини назоратга олиш.
20. Теримчиларнинг пахта терилаётган майдонда ҳаракатланаётган механизмларга яқинлашиши, унинг йўналишига чиқиши холатларининг олдини олиш.
21. Терим иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига сўзсиз амал қилишини таъминлаш.
22. Пахта теримига жалб этилганларни иш жойидан ИПХ кузатувида олиб чиқиш ва кайтариб келишни ташкиллаштириш.
Ўтган йиллардаги вилоятимизда содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг тахлилидан келиб чиқиб қуйидагиларни қўшимча қилишни лозим топамиз. Терилган пахталарни юклаш учун юк кутаргич /погрузчик/лар, терилган пахтани хирмонларга кейин пахта тозалаш заводларига ташиш учун кўплаб трактор, автомашина, тиркагич (прицеп) лар ишга солинади, буларнинг барчаси ўз навбатида иш буюрувчилардан меҳнат ҳавфсизлиги қонун ва қоидаларига амал қилган холда ишларни ташкил этишни тақоза қилади.
Механизаторлар ишини график (смена) услубида амалга ошириб уларни ўта чарчашларига йўл қўймаслик, маданий хордиқ чиқариш, ишловчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириб туриш, дам олиш ювиниш, овқатланиш учун етарли шароитлар яратиб бериш чораларини кўриш керак. Дала шийпонларида қўл ювгич, дори–дармон (аптечка) лар эркак ва аёллар хожатхонаси, ўт ўчириш анжомлари, қурол аслахалари, санитария талабларига жавоб берадиган овқатланиш, хотин-қизлар учун гигиеник хоналари ва ичишга қайнатилган сув бўлмоғи даркор.
Йиғим-терим мавсумида санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш ва риоя этиш зарур. Иш буюрувчилар эса ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек ишни хавфсиз ва бехатар олиб бориш хақидаги фармоишларига риоя қилиши, берилган шахсий химоя воситалардан фойдаланишлари лозим. Инсонлар хаёти ва соғлигига хавф туғилса бевосита иш буюрувчини ва бошкаларни дархол хабардор қилиши шарт. Иш буюрувчилар қарамоғидаги ходимларга хавфсиз ишлаш йўл –йўриқини айтиб махсус журналга имзо чектириши лозим.
Трактор кабинасига ва юриб бораётган тиркама (прицеп) устига миниш, ишлаб турган погрузчиклар ёнида туриш, ерда узилиб ётган электр симлари ёнига бориш, тутиш (бу хакда электир корхорнасига дархол хабар қилиш керак ) , отиз челларда қиска вақт бўлса хам ётиб олиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш, пахта уюмлари ёнида ўт ёқиш, сигарета чекиш кабилар қатъиян ман қилиниши айтилиб, бажарилиши назорат қилиниши
Ходимнинг хизмат вазифасини бажараётганда содир бўладиган бахтсиз ходисалар, авариялар ва касб касалликларига чалинишини олдини олиш долзарб ва кундалик ўта мухим вазифадир.”Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги давлат сиёсати «корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан, ходимнинг хаёти ва соғлиги устивордир» лиги, Конституциянинг 13-моддасида «Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг хаёти-олий қадрият хисобланади» деб қайт қилинган. Зеро шундай экан, меҳнат жараёнида инсоннинг соғлигини ва ишлаш қобилятини сақлаш, унинг хавфсизлигини таминлашга қаратилган ва ташкилий тадбирлардан иборат қонун талабларини бажарилиши таъминлаш барчамизнинг бурч ва вазифамиздир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Навоий вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори Махбуба Камбарова

BOSHQA YANGILIKLAR