НАВОИЙ ШАҲАР КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
НАВОИЙ ШАҲАР КАСБ-ҲУНАР  МАКТАБИДА

НАВОИЙ ШАҲАР КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА

Жорий йилнинг 17-ноябрь куни Навоий шаҳридаги Навоий шаҳар касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойи қарорларини тушунтириш ва тарғибот этиш юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда мактаб жамоасининг 52 нафар ходими иштирок этди. Тадбирда Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходими М.Шамсиддинова иштирок этиб, бўлиб ўтган Қурултой бўйича батафсил ахборот берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб Республикамизда 11 ноябр санасининг касаба уюшмалари куни деб белгилангани, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳисоботида келтирилган маълумотларга тўхтаб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига Қурултойда тасдиқланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги Устави ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш сўнгида мактаб жамоаси "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати” билан таништирилди.

BOSHQA YANGILIKLAR