Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари, бирлашманинг бўлим мудирлари, масъул ташкилотчилар, барча бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда иш берувчи вакиллари иштирок этдилар.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида касаба уюшмалари фаолиятини кучайтириш ва такомиллаштириш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ходимлар манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштиришда иштирок этилмоқда.
2016-2020 йиллар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасига доир 2000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиб, асосланган таклифлар киритилди. Бундан ташқари, давлат тиббиёт ва фармацевтика, мактабгача таълим муассасалари, олий таълим ва илмий-тадқиқот, маданият муассасалари ҳамда архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимлари жорий этилишига самарали ҳисса қўшилди. 2019 йил 6 декабрда янги таҳрирдаги "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Амалдаги жамоа шартномаларининг 98%дан ортиғига иш берувчи ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал касаба уюшма қўмитасининг розилигини, албатта, олиш кераклиги тўғрисида банд киритилди.
Жамоа шартномалари мазмуни Республикамизда юз бераётган иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатни модернизация қилиш жараёнига мутаносиб равишда кўплаб масалалар билан бойитилди. Фахрийларга, ногиронларга, кўп болали оналарга, 3 ёшгача фарзандлари бўлган оналарга моддий ёрдам кўрсатиш ва соғломлаштириш, болали аёлларнинг иш вақтини қисқартириш, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ўқув қуроллари ҳарид қилиш, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ бир марталик нафақалар миқдорини ошириш каби тадбирлар шулар жумласидандир. Жамоа-шартномавий муносабатлар воситасида юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш мақсадида барча жамоа келишувлари ва шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида аёллар, ёшлар, ногиронлиги бор шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олаётган ходимлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланишига эришилди.
Касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлашда давлат органлари билан ижтимоий шериклиги янада фаоллашди. Ушбу амалий семинар барча бўғинда хизмат қилаётган аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш ва бошланғич касаба уюшма раисларига амалий услубий ёрдам беришдан иборатдир.

Одам савдосига қарши кураш халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир. Мамлакатимизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар билан биргаликда Қонунларимизда ҳам қатор талаблар белгилаб берилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан мажбурий меҳнат қатъий тақиқланганлиги, Мажбурий меҳнатга барҳам бериш юзасидан Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукумат томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар ва тегишли топшириқлар белгилаб берилганлиги тушунтирилди.
Иш берувчилар ўз ходимларининг барча соҳадаги, хусусан, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиши, ҳар бир муассасада ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида аниқ белгиланган хизмат вазифалари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қонун ва қонуности ҳужжатлари билан белгилаб қўйилганлигини унутмасликлари, миллий ҳамда халқаро меҳнат стандартларига қатъий амал қилишни ёддан чиқармасликлари зарурлиги айтилди.
Ишчи-ходимларининг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида аниқ белгиланган хизмат вазифалари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қонун ва қонуности ҳужжатлари билан белгилаб қўйилганлигини, миллий ҳамда халқаро меҳнат стандартларига қатъий амал қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Республикада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мажбурий меҳнатни батамом йўқ қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келаётганлиги ҳақида семинар иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Олим Бобомуродов,Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири