Йиғилишда жамиятнинг бош директори Б.Умурзоқов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Бахроновларнинг "Жамоа шартномаси”нинг 2021 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи тингланди. Муҳим хужжат орқали жамиятдаги ҳар бир ходим учун сарфланган қўшимча манфаатдорлик маблағи 12 млн 300 минг 700 сўмни ташкил қилган.
Ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий ва маърифий соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга алоҳида аҳамият қаратилганлиги таҳлиллар асосида қайд этилди. Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Б.Султонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2021 йил давомида 7 та устувор йўналишда қатор ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Кенгаш раиси Наргиза Юлдашева