Жорий йилнинг 15 август куни Нурота туманидаги 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда "Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида Нурота туманидаги 37 нафар аёллар электр маиший-техника жиҳозлари билан тақдирланди.
"Касаба уюшмалари – ёшларга” акцияси доирасида тумандаги 3 нафар иқтидорли талабаларга касаба уюшмалари стипендияси тақдим этилди.
Шунингдек, "Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган Нурота туманида туғилиб вояга етган Ватани учун жонини ҳам аямаган юрт ўғлони МХХ Чегара қўшинлари кавалерия гуруҳи мутахассиси Аширов Жонибек Жўрақуловичнинг оиласига моддий ёрдам пули ҳамда 4 нафар касаба уюшмалари фаолларига касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Мустақилликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқларнинг ижро этилиши тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Ф.Мардиева