Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ўзининг "Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида илк бора мактабга борадиган 1-синф ўқувчиларига санитария-гигиена қоидалари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, атроф-муҳитни, кийим-кечакларни тоза ва озода ҳолда тутиш қоидалари, мутахассислар орқали болаларга турли юқумли касалликлар тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва уларга санитария-гигиеник жамланмадан иборат (бепул) совғаларни топшириш мақсадида "Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбирини ташкил этилди. Вилоятимизнинг Томди ва Конимех туманларидаги энг чекка қишлоқ мактабларида "Тозалик, озодалик–саломатлик гарови” тадбири ўтказилди.
1-синфига қадам қўйган жажжи ўғил-қизларга озодалик дарслари ўтказилиб, 700 нафар ўқувчиларга санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
Феруза Мардиева