"ХОТИРА ДАРСИ" БЎЛИБ ЎТДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi

"ХОТИРА ДАРСИ" БЎЛИБ ЎТДИ

2016 йилнинг 9 август куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикасининг  биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб  "Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” мавзусида "Хотира дарси” бўлиб ўтди.                                                                        

 

 "Хотира дарси”да бирлашма Кенгаши аппарати ходимлари, масъул ташкилотчилар ҳамда Навоий шаҳар Кенгаши раислари иштирок этди Бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халилов муҳтарам президентимиз, халқимизнинг буюк раҳнамоси И.Каримовнинг ҳаёт йўли, мустақилликнинг илк йилларида катта жасорат билан Ўзбекистонни мустабит тузим исканжасидан дадил олиб чиққанлиги, кейинги даврларда мамлакат иқтисодини юксалтиришда, кишилар маънавиятини бойитишда қўшган улкан ҳиссаси тўғрисида сўз юритиб, Ўзбекистоннинг сўнги 25 йил мобайинида эришган барча ютуқлари шу инсон номи билан боғлиқлигини такидлаб ўтди. Хотира дарси охирида Президентимиз тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш қилинди ва юртбошимиз ҳақига тиловат қилинди.

 

                                                                          Ф.Мардиева

BOSHQA YANGILIKLAR