Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг 6-бандига асосан 2016 йилнинг январь ойида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан корхона, муассаса ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш мақсадида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ҳар ойида корхона ва ташкилотларда "Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатлари ўтказишлик белгилаб олинган.
Ана шундай давра суҳбатларидан ёшларни баҳраманд этиш мақсадида Навбаҳор туман тиббиёт бўлими ва Навбаҳор туман ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимларга меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ бўлган тушунчалар, квоталанган иш ўринлари бўйича ёшларни ишга жойлаштириш тартиби, уларни иш билан таъминлашда давлат томонидан берилган имтиёзларга батафсиз тўхталиб, ёш ходимларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Давра суҳбатлари давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан "Ёш ходимлар учун имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича Эслатма” тариқасида таёрланган 30 дан ортиқ буклет материаллари тарқатилди.
А.Рахматов