ASOSIY МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ
-
1. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:– ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;– олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;– ногиронлар;– меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;– озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;– умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.Юқорида келтириб ўтилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.
-
2. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш туфайли етказилган зарарни қоплаш
Иш вақтида бахтсиз ходиса.Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек мазкур қоидалар билан тартибга солинади.Мазкур қоидаларнинг амал қилиши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ёлланма меҳнатдан фойдаланаётган юридик шахсларга, юридик шахс бўлмасдан фаолият юритаётган деҳқон хўжаликларига (кейинги ўринларда матнда иш берувчи деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ёки ишлаётган ҳамда меҳнат жароҳати олган ходимларга жорий этилади.Бахтсиз ходиса бўйича жавобгарлик.Иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат жароҳати билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.Иш берувчи, меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт.Иш берувчи томонидан ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техник, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика чоралари ҳамда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш тадбирлари таъминланмаганлиги (меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси қоидалари ва шу кабиларга риоя қилмаслик) туфайли олинган меҳнат жароҳати унинг айби билан содир этилган деб ҳисобланади.қуйидаги ҳужжатлар меҳнат жароҳати учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил бўлиши мумкин:– бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси;– бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида далолатнома;– суд қарори;– меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, соғлиққа етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи давлат меҳнат техника инспектори ёхуд бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси;– касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса;– айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор;– касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа ваколатли органи қарори.
ТЎлиқ юклаб олиш:
Файл номи: ishlab-chiqarishdagi-jarohatlanish.doc.
Файл хажми: 59 Kb.
Кўчириб олишлар сони: 17 марта.
Посмотреть онлайн файл: ishlab-chiqarishdagi-jarohatlanish.doc[/allow-online] -
3. Ходимларга йўриқнома бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Xодимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, енғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.Ходимларга йўриқнома бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272-сон) мувофиқ амалга оширилиши лозим.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимлари текширишдан ўтмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.Ходимларни хавфсиз меҳнат усулларига ўқитишни ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича умумий рахбарлик ва жавобгарлик корхона рахбарига юклатилади.Ходимларни йўриқномадан ўтказиш турлари иккига яъни кириш ва иш жойида ўтказиладиган йўриқномага бўлинади.Иш жойидаги йўриқнома уз навбатида бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари йўриқномаларга бўлинади.Ходимларни кириш йўриқномасидан ўтказиш тартибиКорхонага ишга кирган ходимлар, бошқа ташкилотлардан шу корхонага ишлаш учун хизмат сафарига йулланганлар ва амалиётни уташ учун келган ўқувчилар кириш йўриқномасидан ўтади.Ходимларни кириш йўриқномасидан ўтказишни меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу вазифа юклатилган бошқа бир ходим амалга оширади.Кириш йўриқномасидан тегишли меъёрий хужжатлар, китоблар ва кургазмали куроллар билан жихозланган Меҳнат муҳофазаси хонасида ўтказилади.Кириш йўриқномасидан ўтган ходимлар махсус журналга қайд этилади.Кириш йўриқномаси дастурини тузиш тартиби2.1. Корхона тўғрисида умумий маълумот.2.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш:иш вақти ва дам олиш вақти, ёшлар ва аёллар меҳнатини муҳофазаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда ходимнинг бринчи навбатдаги ҳаракатлари.2.3.Техника хавфсизлиги:– хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари ва улардан ҳимояланиш, корхонадаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг асосий сабаблари;– иш жойидаги ускуналар (техникалар) ва ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ) талабига мослиги,– тўсувчи, сақловчи ва огоҳлантирувчи ускуналар, хавфсизлик белгилари ва ранглари,– электр токининг одам организмига таъсири, электр токидан тан жарохати олдини олиш чора тадбирлари,– корхонага ва иш жойига куйилган хавфсизлик талаблари.2.4. Ишлаб чиқариш санитарияси;– ишлаб чиқаришдаги асосий санитария-гигиена факторлари,– меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар (теникавий ва ташкилий, санитария-гигиена хамда даволаш), шамоллатиш (вентилация) ускунулари ва ёруглик меъёрлари.2.5.Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши;– корхоналарда шароити зарарли ва хавфли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда Меҳнат қилувчиларга белгиланган меъёрларда махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул бериш тартиблари,– ушбу ҳимоя воситаларини меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ) талабларига мослиги, уларни сақлаш, таъмирлаш, тозалаш, ювиш ва тўғри фойдаланиши.2.6. Корхонага ёнгин хавфсизлиги буйича қуйилган талаблар.2.7. Биринчи ёрдам курсатиш.– ходимлар тан жарохати олганда, кислота ва ишқорлар натижасида куйганда, газдан захарланганда, электр токи тасирида жарохатланганда ва бошқа холларда биринчи ёрдам курсатиш.2.8.Техника хавфсизлиги йурикномаси талабларини бузганда ходимнинг жавобгарлиги каби масалаларни ўз ичига олган кириш йўриқномаси тузилади.Ходимларни иш жойида йўриқномадан ўтказишдан тартиби– барча ходимлар кириш йўриқномасидан ташқари иш жойида хам йўриқномадан ўтишлари шарт;– иш жойида йўриқномадан ўтказишнинг мақсади ҳар бир ходимни хавфсиз ва тўғри иш олиб бориш усулларига ўргатиш;– иш жойида йўриқномадан ўтказишда ходимни механизмлар, дастгохлар ва ускуналарнинг тузилиши, хавфли ва хавфсиз жойлари хамда иш жойини ишга тайёрлаш жараёни билан таништирилади;– иш жойида йўриқномадан ўтказиш ходимга бевосита рахбарлик қилувчи бригадир (бўлинма) зиммасига юклатилади;– йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва йўриқномалар билан ишловчилар ҳамда иш жойларини таъминлаш меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки уни вазифасини бажарувчи раҳбарлардан бирига юклатилади;– йўриқномадан ўтган ходимлар иш жойида йўриқномадан ўтказиш журналига қайд этилиб, тегишли имзолар қуйилиши билан расмийлаштирилади (журнални юритиш тартиби 2-иловада келтирилган);– ходимлар иш стажи ва малакасидан қатъий назар узоғи билан 6 ойда навбатдаги йўриқномадан ўтказилиши шарт;– ишлаб чиқариш техналогияларида ўзгаришлар бўлганда, дастгоҳлар алмашганда ва бошқа холатлар натижасида меҳнат шароитларида ўзгаришлар бўлганда, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, хавфсиз меҳнат олиб бориш бўйича йўриқномаларга ўзгартиришлар киритилганда ва бошқа холатларда навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказилади;– навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказиш ҳам иш жойида йўриқномадан ўтказиш каби сабаблари кўрсатилган ҳолда журналга қайд қилинади.
-
4. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Корхоналарда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилади.Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:– ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);– ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);– шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;– механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидагиларга бўлинади:– махсус кийим-кечак;– махсус пойабзал; махсус бош кийими;– нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари; қўлни ҳимоялаш воситалари;– бош учун ҳимоя воситалари;– юзни ҳимоялаш воситалари;– эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари; кўзни ҳимоя қилиш воситалари.Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга давлат бошқаруви идоралари белгилаган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул берилади.
-
5. Ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига зарар етадиган ишдан бош тортиши
Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
-
6. Ногиронлар меҳнатини муҳофаза қилиш чоралари
Иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
-
7. Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш
Иш ўринларини аттестациядан ўтказишдан мақсад.Аттестация фуқароларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган соғлиғи ва меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитларига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ўтказилади.Аттестация натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади ва:– меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;– оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш;– ходимларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари, соғлиққа шикаст етказишнинг мавжуд хавфи, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва бошқа алоҳида меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга берилиши керак бўлган компенсациялардан хабардор қилиш;– иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш;– касбий хавфни баҳолаш;– ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;– меҳнат шароитларининг ҳолати тўғрисида статистика ҳисоботини тайёрлаш;– меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;– касб касаллигига шубҳа туғилганда касалликнинг касб билан боғлиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек касб касаллиги ташҳисини аниқлаш;– ходимлар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш;– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ ходимларни санитария-маиший ва тиббий таъминлаш;– ходимларнинг айрим тоифалари учун меҳнатни чеклашларни асослаш, ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчиларга тегишли деб топиш;– шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобига корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш;– хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касблари асосий лавозимлари классификаторида ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш;– корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун асос ҳисобланади.Иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ҳуқуқий асоси.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари, Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификатори, шунингдек санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар, бошқа қонун ҳужжатлари аттестацияни ўтказишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш тартиби.Аттестацияни ўтказиш даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади.Аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият корхона раҳбарига юкланади.Аттестация материаллари қатъий ҳисобот бериладиган материаллар ҳисобланади ва 50 йил сақланади.қайта ташкил этишда аттестация материаллари тўлиқ ҳажмда қайта ташкил этилаётган корхонанинг ҳуқуқий меросхўрига, тугатилган тақдирда эса — белгиланган тартибда давлат архивига берилади.Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади.Аттестациядан ўтказувчи ташкилот меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:– «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;– штатда меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган ҳамда фаолиятни фақат ушбу аттестациядан ўтказувчи ташкилотда амалга оширувчи камида уч нафар ходимга эга бўлиш;– мулкида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчаш учун мўлжалланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган лабораторияга (кейинги ўринларда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси деб аталади) эга бўлиш;– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотнома базасига, шунингдек аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотнома ҳужжатларга эга бўлиш;– аттестацияни ўтказишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;– аттестацияни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;– аттестацияни ўтказишда мустақилликни таъминлаш;– аттестация тўғрисидаги тўғри ҳисоботни тақдим этиш.Фақат меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган шахс аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари бўлиши мумкин.Аттестация ўтказувчи ташкилот иш ўринларида аттестациядан ўтказилаётган корхонага нисбатан мустақил шахс бўлиши керак.Корхона аттестация бўйича ишларни бажариш учун бир нечта аттестациядан ўтказувчи ташкилотларни жалб этишга ҳақлидир. Бунда аттестация бўйича ишлар аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар ўртасида ҳам аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари сони, ҳам иш ўринларида бажариладиган ишларнинг турлари бўйича тақсимланиши мумкин.Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) ташкил этилади ҳамда аттестация бўйича ишларни амалга ошириш жадвали белгиланади.Зарурият бўлганда корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссиялари ташкил этилишига йўл қўйилади.Аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда бош муҳандис (бор бўлганда), меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи вакиллари, аттестациядан ўтказувчи ташкилот вакиллари киритилади.қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли деб топилган корхоналарда аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари, вакиллари, шунингдек бор бўлган тақдирда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раҳбарлари аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда киритилади.Аттестация комиссиясига иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг раҳбари ёхуд корхона раҳбарининг тегишли ёзма қарори билан вакил қилинган шахс бошчилик қилади.Аттестация комиссиясининг таркиби, шунингдек аттестация бўйича ишлар жадвали корхона раҳбарининг ёзма қарори билан тасдиқланади.Иш ўринларини аттестация натижалари ижросиАттестация натижалари аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан аттестация тўғрисидаги ҳисобот шаклида расмийлаштирилади, унга:– аттестация комиссиясини ташкил этиш ва аттестация бўйича ишларни бажариш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;– аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати;– ўлчашлар протоколлари билан биргаликда меҳнат шароитлари хариталари;– иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси натижалари йиғма ведомости;– аттестация натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар;– меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси;– меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ижобий хулосаси;– аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси (мажлислари) протоколи (протоколлари);– аттестациядан ўтказувчи ташкилот тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан синов лабораториясининг аккредитация аттестати нусхаси.Аттестация комиссияси аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида:– аттестация тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш учун корхона раҳбарига киритади;– иш ўринларида аттестация ўтказилган ходимларни тилхат остида иш ўринлари аттестациясининг натижалари билан таништиради;– жамоа шартномаси ва жамоа битимига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.Корхона раҳбари аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида аттестациянинг тугаганлиги ва аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.Аттестация материаллари иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонада ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
-
8. Фермер хужаликларида мехнат муҳофазаси
1.қишлоқ хўжалигида ишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Фермернинг мажбуриятлари
2.қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда ёшларнинг меҳнат хавфсизлиги
3.Механизациялаштирилган дала ишларида хавфсизлик чоралари
4.Механизациялаштирилмаган (қўл меҳнати билан бажариладиган) ишларни бажаришда хавфсизлик чоралари
5.Фермер хўжаликларининг иссиқхоналарида (усти ёпилган, ҳимояланган ерларида) бажариладиган ишлар хавфсизлиги
6.Чорвачилик соҳасидаги хавфсизлик қоидалари
7.Минерал ўғитлар ва пестицидлар билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш - 9. Касб касалликларининг олдини олиш юзасидан тавсиялар
-
10. Бошланғич ташкилотлар фаолиятини режали ўрганиш йиллик жадвали