БОЛАЛАРИМИЗ ҚУВОНЧИ-ЁРУҒ КЕЛАЖАГИМИЗ ИФОДАСИ

БОЛАЛАРИМИЗ ҚУВОНЧИ-ЁРУҒ КЕЛАЖАГИМИЗ ИФОДАСИ

Ватанимиз Мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳар томонлама етук баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтарилди. Истиқлол йилларида ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши,  маънавий ва жисмоний камолоти йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу жараёнда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилги болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумида ўтган йиллларда бошланган янгича ёндошув асосидаги тизимли ишлар янада такомиллаштирилди. Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатларга хос бўлмаган тажрибаси, яъни, болаларни сифатли дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳаморликдаги фаолиятини йўналтириш амалиёти ўзининг ижобий самарасини берди.
Яна бир муҳим жиҳат–мавсумнинг Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Харакатлар стратегияси ҳамда Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш Концепцияси”га мувофиқ ташкил этилганлиги болаларни соғломлаштириш йўналишидаги ишлар сифатини ошириш ва оромгоҳлар фаолиятини шаклан ва мазмунан бойитиш имконини берди. Шунингдек, болаларни соғломлаштириш билан қамраб олиш кўламини ҳам кенгайтирди.
Натижада бугун оромгоҳлар фақатгина жисмоний соғломлаштириш масканлари сифатида эмас, балки фарзандларимизнинг маънавиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш марказларига айланди. Янгича ёндошув асосида ишлаб чиқилган махсус дастурлар бўйича оромгоҳларда тарбиявий йўналишлардаги ишлар ва тадбирлар мазмуни тубдан янгиланиб, маънавий жиҳатдан бойитилди. Барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кутубхоналар, турли тўгараклар, спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилди, айниқса, ҳар бир мавсумда болалар учун чет тили тўгараклари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Мавсум давомида, барча оромгоҳларда Ватанимиз Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи мингдан зиёд маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари, концерт дастурлари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиб, уларга таниқли шоир ва ёзувчилар, эстрада санъаткорлари жалб этилди, "Мустақилик менинг тақдиримда”, "Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати”, "Касаба уюшмалари – болаларга” акциялари ўтказилиб, болажонларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти юксалтирилди.
Вилоятда жорий йилда 37 та оромгоҳ фаолият юритиб, (12 та стационар, 25 та кундузги) уларда 16 минг 287 нафар (11 минг 447 нафар стационар, 4 минг 840 нафар кундузги) бола соғломлаштирилиши режалаштирилган эди. Мавсум давомида шаҳардан ташқари оромгоҳларда 11 754 нафар, кундузги оромгоҳларда 4 898 нафар, жами вилоят бўйича 16 652 нафар бола дам олдирилиб, вилоят режаси 102% га бажарилди. 
Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан 10 та "Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳлари   фаолияти  май ойида ташкил этилиб, уларда 461 нафар коллеж ўқувчилари ўқув амалиёти  ўташ билан биргаликда дам олдирилди.
Мазкур мақсадлар учун корхона, ташкилот ва муассасалар ва ҳомийлар маблағларидан 10 млрд. 124 млн. сўм йўналтирилди.
Мавсумга вилоят бўйича 580 нафар педагог ходимлар, 56 нафар тиббиёт ходимлари, 44 нафар ИИБ ходимлари, 56 нафар спорт ва сузиш бўйича йўриқчилар,  72 нафар кутубхоначилар, 36 нафар мусиқа раҳбарлари ва 444 нафар техник ходимлар жалб этилди.
Айниқса, кундузги мактаболди оромгоҳларида 1 та интеллектуал соғломлаштириш оромгоҳи, 1 та экологик биологик оромгоҳ, 1 та техник ижодкорлик, 1 та ижтимоий мослашув оромгоҳининг ташкил этилганлиги мақсадга мувофиқ бўлди. 
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят бўлими ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида "Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 109 нафар тарбияси оғир болалар учун "Ҳарбий-спорт” оромгоҳи ташкил этилди.
Шунингдек, вилоятда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 94 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул соғломлаштирилди. Ҳар йилгидек, Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги "Зарафшон” оромгоҳида вилоятнинг чекка ҳудудларидаги Нурота, Канимех, Томди ва Учқудуқ туманларидаги 500 нафар болалар корхона маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди. 
Навоий шаҳри ва Зарафшон шаҳарларидаги "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 284 нафари шаҳардан ташқари оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди.   
Жамоа шартномаларига киритиш орқали вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги 1300 нафар болалар корхона маблағлари ҳисобидан имтиёзли соғломлаштирилган.
Оромгоҳларда коммунал соҳа – электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ таъминоти узлуксизлиги таъминланди.
Навоий шаҳрининг қоқ марказида жойлашган "Фарҳод” маданият саройида ўтказилган Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжумани мавсум сарҳисоби сифатида иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унда вилоят ҳокимлигидан, тегишли бошқармалардан ва жамоат ташкилотларидан ҳамда вилоятдаги барча болалар соғломлаштириш оромгоҳлари раҳбарлари ва ходимлари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Тантанали тадбир соат 10-00да "Фарҳод” маданият саройининг кўргазмалар залида оромгоҳлар фаолиятидан сўзловчи кўргазма намойиши билан бошланди. Болажонлар томонидан яратилган буюмлар жажжи қалблар ҳароратини улашгандек бўлади. Жумладан: каштачилик, ҳайкалтарошлик, зардўзлик, қўғирчоқ ясаш, тикувчилик, рассомлик каби тўгаракларда фаол қатнашган истеъдодли болаларнинг ижод намуналари кўргазмадан жой олди. Тарихий обидалар ва замонавий биноларнинг макетлари, миллий услубдаги қўғирчоқлар, замон ва табиат манзаралари акс этган расмлар, гербарийлар, зардўзлик ва мунчоқлар билан безатилган буюмлар мавсум нафасини бевосита кўнгилларга улашади. 
Анжуманда "Энг намунали болалар оромгоҳи”, "Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, "Энг ғамхўр тарбиячи”, "Энг яхши тиббиёт ходими”, "”Энг фаол етакчи”, "Энг моҳир тўгарак раҳбари”, "Энг чаққон спорт мураббийи”, "Энг яхши пазанда”, "Энг фаол ички ишлар идоралари ходимлари”, "Энг масъулиятли ташкилотчи” ва "Энг яхши фавқулодда вазиятлар ходими” номинациялари бўйича ғолиблар ҳамда мавсумни намунали ташкил этишда жонбозлик кўрсатган 10 та ташкилот мутахассислари тақдирланди. 
Энг фаол ва ташаббускорларга Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан таъсис этилган "Баҳтиёр болалар мамлакати” махсус мукофоти, статуэткаси ҳамда дипломи, шунингдек, Навоий кон металлургия комбинати, "Қизилқумцемент” АЖ, ҳамкор ташкилотлар ва касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 
Мавсум давомида ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Фарҳод” маданият саройида вилоятдаги таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган ку-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият улашди.
Дарҳақиқат, болаларимиз қувончи-ёруғ келажагимиз ифодаси.
Бу борада меҳнат қилиб, эвазига рағбат олиш инсонийликнинг яна бир кўриниши.
Н.Нурмонова

Ўхшаш янгиликлар