ЖАМОАТ НАЗОРАТИ

ЖАМОАТ НАЗОРАТИ

Меҳнат муҳофазаси йўналишига оид ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратишнинг муҳим омилларидан биридир. Шу боис бугунги кунда ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига риоя қилиш бўйича жамоатчилик назорати юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Яқинда Навоийда ҳам меҳнат муҳофазаси борасида жамоат назоратини энг намунали йўлга қўйиш юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда "Энг яхши ташкилот”, "Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, " Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхшивакил”, "Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияларибўйича бошланғич ташкилотлари иштирок этди.

Комиссия аъзолари томонидан ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилиниши, йўриқлардан ўтказилиши, махсус кийим бош, пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши, фаолият вақтида кўрсатилаётган санитария – маиший хизмат ҳамда санитария-техника ускуналарининг ҳолати, иш ўринларининг меҳнат шароити бўйича шаҳодатдан ўтказилганлиги каби жиҳатлар синчиклаб таҳлил қилинди. Шунингдек, зарарли, хавфли меҳнат шароитида банд бўлган ходимларга берилаётган имтиёз ва компенсациялар, дастлабки ва даврий тиббий кўрик, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиниши, меҳнат муҳофазаси юзасидан вакиллар томонидан жамоат назоратини йўлга қўйилиши сингари қатор масалалар эътибор марказида бўлди.

Ғолибларни аниқлаш жараёнида жамоа шартномаларининг изчил бажарилиши,меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ишини акс эттирувчи кўрсаткичлар қизғин муҳокамадан ўтди.

Ўрганиш натижаларига кўра "Энг яхши ташкилот” номинациясидаКимё ва фармацевтикасаноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши бўйича "Электрокимёзаводи” қўшма корхонаси АЖ, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши бўйича"Ўзбектелеком”АК "Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали 10-боғламаси, шунингдек, Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Таълим, фан ва маданият, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари, Нефт-газ ва геология, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма тармоқлари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, кейинги босқичда қатнашиш учун йўлланмалар берилди.

Танловда "Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида ғолиб бўлдим, - дейди дейди Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси техника хавфсизлиги муҳандиси Марям Халилова. Мазкур номинация совриндори деб топилганим мени янада кўпроқ изланишга ундайди. Иш берувчи томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароити яратилишида бор кучимни сарфлашга ҳаракат қиламан. Аминманки, иш берувчи таклифларимизни амалиётга тадбиқ қилишда елкадош бўлади. Қолаверса, ушбу тадбирда иштирок этиб, келгусида қўл келадиган қатор маълумотларга эга бўлганимдан жуда хурсандман.

 

Махбуба Камбарова,

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Ўхшаш янгиликлар