Учрашувда ''Ёшларнинг касаба уюшмаларига аъзо бўлишининг афзалликлари'', Президентимизнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, 2020 йилнинг'' Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили'' деб номланишинг мазмун-моҳияти, ''Ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда касаба уюшмаларининг роли'', ''Касаба уюшмалари тўғрисида'' ги янги Қонуннинг мазмун моҳияти каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Ниҳоятда баҳс мунозарага бой тарзда ўтган учрашув сўнггида спорт, таълим ва фан йўналишларида қатор йутуқларни қўлга киритган ёшларга касаба уюшмаларининг эсталик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.- Биз ёшлар билан ўтказилган юзма-юз самимий мулоқотдан хурсанд бўлдик, дейди Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчиси, Оғир атлетика бўйича Осиё совриндори Зебо Мамаражабова. - Чуқур билим олишга даъват этилгани бизда масъулиятни, ишончни кучайтирди. Танлаган соҳамизда астойидил меҳнат қилиб, улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишга аҳд қилдик.
Дилафрўз ЎРОЗОВА, Бирлашма раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси