САРҲИСОБ ВА РЕЖАЛАР ТАҲЛИЛИ

САРҲИСОБ ВА РЕЖАЛАР ТАҲЛИЛИ

Касаба уюшмалари тизимида қизғин жараён – корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг 2017 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиши ва конференциялари бўлиб ўтмоқда. Шундай йиғилишлардан бири "Navoiyazot” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди.

Конференцияда делегатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ёшлар бўлими бош мутахассиси Дўсмурод Тўйчиев, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Мавжуда Ҳалилова, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари ҳамдаакйиядорлик жамияти раҳбарияти  иштирок этди.

Унда корхона директори Б. Шариповнинг 2017 йил якунлари бўйича жамоа шартномаларининг бажарилиши ҳамда  бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродовичнинг"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” амалга оширилишида фаол иштирок этиш борасидаги  фаолияти якунлари ва 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида” ги ҳисоботлари ва тингланди.

Таъкидланганидек, корхонада меҳнат қилувчи 8789 нафар ходим манфаат ва ҳуқуқлари иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида ҳимояга олинган. Хусусан, ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ходимлар истаган вақтида касаба уюшма қўмитасига мурожаат этиб, барча масалада ижтимоий, моддий ва маънавий кўмак олиши таъминланмоқда.

Жамоа шартномасига асосан ўтган йил давомида корхонада ходимларга белгиланган тартибда тегишли имтиёзлар қўлланилган. Муҳими, ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилган.

Корхонада 3684 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. "Navoiyazot”акциядорлик жамияти жамоа шартномасининг 12-бўлими хотин – қизлар манфаатларига қаратилган бўлиб, бу корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун имтиёз ва қулайликлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, ўтган йил давомида жамоа шартномасида келтирилган мақсадларни амалга ошириш учун 2 млрд 631 млн 971,7 минг сўм маблағ сарфланганлиги бунинг исботидир. Мазкур корхонада ишлаб чиқариш цехларида  ишловчи 1304 нафар хотин-қизлар меҳнат шароити зарарли бўлган иш жойларда меҳнат қилашади. Зарарли шароитларда ишлайдиган хотин-қизларга иш ўринларини шаҳодатлаш натижаларига асосан қисқартирилган иш куни белгиланган, шахсий химоя воситалари билан таъминланган, таътилларига 3 кундан 24 кунга қадар қўшимча таътиллар белгиланган, даволаш профилактика озиқ-овқат талонлари сут ва сут махсулотлари учун талонлар ажратилган, имтиёзли пенсияга чиқишлари эса кафолатланган. Хотин – қизларнинг етарли меҳнат шароитларида ишлаши билан бирга дам олиши ва саломатлигини мустаҳкамлаш асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Уларнинг 32 нафари республика сиҳатгоҳларида ва 89 нафари дам олиш уйларида, 890 нафар хотин-қизлар эса корхонага қарашли прафилакторийда ўз соғликларини тикладилар. Шунингдек, Ўзбекистон тарихини ўрганиш, тарихий қадриятлар билан танишиш ва эъзозлаш мақсадида Республикамизнинг диққатга сазовор тарихий қадамжоларига  саёҳатлари уюштирилди. Сирасини айтганда, 2017 йилда меҳнаткашлар, айниқса аёллар ва ёшларнинг ижтимоий – иқтисодий, ҳуқуқий манфаати ҳимояси кучайтирилди, барча ҳаракатлар аёлларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги ролини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирлари жамоа шартномасига таяниб амалга оширилди.

Музокарада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказилган "Энг намунали бошланғич ташкилот” танловида корхона касаба уюшма ташкилоти фахрли биринчи ўринни қўлга киритилгани, жамоанинг ютуғи эканлиги  алоҳида эътироф этилди.

Конференция якунида тегишли қарор  қабул қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Н.Юлдашева

Ўхшаш янгиликлар