Бу жараёнда фаолияти давомида ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, уларга кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, меҳнат жамоасини белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга сафарбар этиш йўналишларида олиб бораётган амалий ишлари алоҳида эътиборга олинади.
Жорий йилда ҳам мазкур мезонлар асосида сараланиб, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган, эришилаётган ютуқларни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча тармоқ бирлашмаларининг 19 нафар ташаббускор касаба уюшма ходимлари ва фаоллари «Эҳтиром нишони»ига муносиб кўрилди.Бугун Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Бобомуродова Анора Явқочтиевна ҳам «ЭҲТИРОМ НИШОНИ»га муносиб кўрилди.