МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚИЙ МАНФААТЛАРИ ТАЪМИНЛАНАДИГАН БЎЛДИ.....

"ENTER ENGINEERING” хорижий компанияси Ўзбекистонда энг йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширувчи нуфузли ва замонавий компания сифатида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятларида қурилиш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан: Тошкент шаҳрида барпо этилган "ХУМО” аренаси (муз саройи), Бухородаги йирик нефт-газ ишлаб чиқариш корхоналарини мисол келтириш мумкин.
Бугунги кунда компанияда 16 мингдан ортиқ ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Компания Хитой, Корея, Сингапур, Россия ва бошқа кўпгина давлатлар билан ҳамкорлик қилади.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Собиржон Эгамбердиев, "ENTER ENGINEERING” хорижий компаниясининг Кадрлар департаменти мутахассиси Бобур Кенжаевлар Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассиси Махбуба Камбаровалар томонидан "Навоийазот” АЖ "Карбамид ва аммиак ишлаб чиқариш” комплекси қурилиш лойиҳасида фаолият олиб бораётган хорижий компаниянинг 1800 нафардан ортиқ ходимлари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, касаба уюшмасини тузиш бўйича қарор қабул қилинди. Йиғилиш иштирокчиларига касаба уюшма ташкилоти тузилганда, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, касаба уюшма афзалликлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Ходимлар орасидан 5 нафар делегат сайланди. Делегатлар 25 июнь куни компаниянинг бош офисида бўлиб ўтадиган касаба уюшмасини ташкил этиш конференциясида иштирок этадилар. Конференция иш тартибида касаба уюшма раиси ва қўмита аъзоларини сайлаш, назорат-тафтиш комиссия аъзоларини тузиш ҳамда жамоа шартномасини қабул қилиш масалалари режалаштирилган.


Махбуба Камбарова, Навоий ВКУТБК Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш