ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Касаба уюшмалари Меҳнат инспекциясининг Навоий вилояти бўйича техник ва ҳуқуқ инспекторлари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг 2020 йил 2-ярим йиллигига мўлжалланган иш-режасига мувофиқ, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимидаги "Навоий нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматиқ-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.
Ўрганишлар давомида ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлиги, Меҳнат Вазирлигининг 2016 йил 2 майдаги АА №000356-сонли экспертиза берилган хулосасига мувофиқ, зарарли меҳнат шароитларида фаолият юритувчи ходимларга махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, сут ва қатиқ маҳсулотлари ўз вақтида бериб борилаётгани аниқланди. Шу билан бир қаторда анчагина камчиликлар ҳам аниқланди.
Санитар – маиший хоналар аҳволи кўздан кечирилганда, ходимлар ювиниш хонаси таъмирталаб аҳволда, иссиқ-совуқ сув йўқ, душ сеткалари ишламайди, резина тўшамалар ташланмаган, кийиниш шкафлари олдида ўриндиқлар (скамейкалар) қўйилмаган.
Дам олиш хонаси таъмирталаб аҳволда, 2021 йил қайта таъмирлаш режалаштирилган. Тиббиёт хонасида зарурий дори-дармонлар мавжуд эмас, тиббиёт ходимининг жорий йил 15 ва 16 сентябрида ёзган талабномаси масъул ходимлар томонидан ҳанузгача ижроси таъминланмаган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчига кўрсатмалар киритилди.
Ўрганиш якунида ходимлар мажлислар залига карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда йиғилиб, ижтимоий сўров ўтказилди.


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш