Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 05.12.2020 йилдаги № 02/1-2553-сонли "Ойлик иш ҳақлари, пенсия, нафақа ва уларга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан амалга ошириладиган ишларнинг режаси” тасдиқланди.
Вилоят касба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ушбу режа ҳамкорликда ишлаш ва қатъий ижро учун қабул қилиниб, вилоят ҳокимининг 07.12.2020 йилдаги № 1173/01-16-сонли топшириғига кўра, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказиб келинмоқда.
Мониторинг натижаларига кўра, сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловнинг ўз вақтида тўлаб берилмаслиги сабабли 2020 йил 1 декабрь ҳолатига "Навоий Электрокимёзаводи” ҚК АЖда 263,4 млн сўм, "Элкимё-Суперфос” МЧЖда 529,2 млн сўм, "Элкимё-Агроҳимоя” МЧЖда 140,1 млн сўм, "Элкимё-Сувтаъминот” МЧЖда 34,0 млн сўм, жами 966,7 млн сўм меҳнат ҳақи бериш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги аниқланди.
Аниқланган иш ҳақидан қарздорликни тўлаб берилишида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан жорий йилда Бандлик бош бошқармасининг меҳнат ҳуқуқ инпекциясига, вилоят прокуратурасига, вилоят ҳокимига ёзма маълумот киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган режаси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154 ва 161-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 19 мартдаги "Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари асосида кунлик мониторинг натижалари ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ахборот бериб борилмоқда.
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлими