ДАЪВО АРИЗАСИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига фуқаро Сатторова Азиза Хамроевна ариза билан мурожаат қилиб ўз мурожаатида 2020 йилнинг 10 ноябрь кунида у билан Қизилтепа туман Санитария Эпидемиология осойишталик маркази билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан бекор қилинганлиги, ҳамда ушбу буйруқ қонун талабларига зид равишда чиқарилганлиги учун ишга тиклашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юрисконсульти З.Халимов томонидан А.Сатторованинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда ўрганилиб, бир нечта қонунбузлиш холатлари аниқланган. Ушбу қонунбузилиш холатини бартараф қилиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига фуқаро А.Сатторованинг манфаатини кўзлаб ишга тиклаш, мажбурий прогул ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилиши таъминланди.
Ушбу даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан 21.01.2021 йилда суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилиб, фуқарони ишга тикланиши таъминланди, мажбурий бекор юрган кунлари учун 10.612.284 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар хисобига 4.514.000 сўм ундириб берилди.
Завриддин Халимов, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг юрисконсульти


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш