ЙИЛЛИК САРҲИСОБ

2021 йил 02 февраль куни Кармана туман тиббиёт бирлашмасида жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда 58 нафар делегатлар ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири З.Мислимовлар иштирок этди.
Йиғилишда Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг 2019-2021 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.

Йиғилишда музокарага чиқувчилар томонидан жамоа шартномаси бўйича 2020 йилда олиб борилган ишлар ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикрлар билдириб ўтилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан 2020 йилда жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши "қониқарли” деб топилди.

Зайниддин Мислимов, Ижтимоий суғурта бўлими мудири


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш