Навоий шаҳридаги "Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида бадиий–ижодиёт, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экалогия йўналишларда ёш мусаввир, мунчоқли безак, ёш журналист ва нотиқ, ёш музейшунос каби 15 га яқин тўгарак фаолият кўрсатаётир.
Ёз мавсумида 10 та тўгаракдан 24 та гуруҳ 240 та бола билан ишлади. Ҳозирги кунда бу ерда ўқувчилар сони 300 нафарга етди. Уни 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар қамраб олган ва 21 та педагок ходим фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 – февралда "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарорига асосан Навоий шаҳрида "Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилди. Унинг асосий мақсади ва вазифалари ўқувчиларнинг мактабдан ташқари вақтини мазмунли ўтказиш ва уларнинг онгига миллий истиқлол ғояси, ватанпарварлик, инсонийлик, ҳушёрлик туйғуларини сингдиришдан иборатдир, - дейди "Баркамол авлод” болалар маркази директори в.б. Наргиза Жумаева.
Яна шуни аълоҳида таъкидлаш жоизки, тўгарак аъзолари туман, шаҳар, вилоят ҳамда республика миқёсида ўтказилаётган кўплаб танловлврда фахрли ўринларни эгаллаб келишяпти.
Бундан ташқари марказда турли хил тадбирлар ҳам ўтказилиб турилади. Жумладан, жорий йилнинг 8 сентябръ куни "Баркамол авлод” болалар марказида "Ҳунар маскани сени чорлайди” мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Очиқ эшиклар кунига НШХТМФМТТЭБ га қарашли 12, 16 ДИУМ ва 8,2,6 мактаб ўқувчилари ташриф буюришиб, марказда ташкил этилган тўгараклар фаолияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишди. Мактаб ўқувчилари ўзлари қизиққан тўгаракларга жалб этилди.
Дилафрўз Ўразова,
"Ishonch” газетасининг мухбири