Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида "Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Байрам муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг "Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тадбирлари режасига асосан Нурота туманидаги 36-мактаб ўқитувчиси Лола Нуримова, Кармана туманидаги 3-мактаб ўқитувчиси Дилфуза Имомова ҳамда Хатирчи туманидаги 27-мактаб ўқитувчиси Раъно Саттороваларга соғликларини тиклашлари учун касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан "Турон” санаторийсига бепул йўлланмалар берилди.
"Биз устозларга кўрсатилаётган бундай юксак эҳтиромдан бошимиз кўкка етди. Бу учун барча устозлар номидан касаба уюшмалари ташкилотларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.” - деди Кармана туманидаги 3-мактаб ўқитувчиси Дилфуза Имомова.
Ижтимоий суғурта бўлими