Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 02.11.2016 йилдаги ТБ-07/207-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни тўғрисида худудларда ўқув-семинарлари ўтказиш жадвали белгиланган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг мутахассислари ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари, Суғурта ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда Навбаҳор пахта тозалаш заводи МЧЖда ҳам ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарда 30 та бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, 30 нафар фермер хўжалиги рахбарлари, 20 нафар Навбаҳор пахта тозалаш заводи МЧЖ масъул ходимлари иштирок этди.