ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида "Касаба уюшмалари фаолиятига оид қонунларга киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқадиган вазифалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда касаба уюшма фаоллари, масъул ташкилотчилар, шаҳар ва туман кенгашлари раислари ва депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Шухрат Халилов олиб борди.

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими мудири Алишер Рахматов "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларнинг мазмун моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш” бўлими мудири Ч.Қодиров Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунини амалга тадбиқ этишнинг долзарб масалалари тўғрисида семинар иштирокчиларига ахборот берди.

Янги таҳрирдаги қабул қилинган "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, касаба уюшмасига бирлашиш учун зарур бўлган аъзоларнинг минимал миқдори камайтирилди. Эндиликда ташкилотларда камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан касаба уюшмалари тузилиши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларга уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилганлиги ҳам инобатга олинди. Қонундаги ўзгартириш айнан хусусий тадбиркорлар томонидан ёлланиб ишлаётган ходимлар учун ҳам ўз иш жойларида касаба уюшмасига бирлашиш имконятини яратиб берди. Шунингдек, қонунда касаба уюшмаси тақдимномасини кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатлари жорий этилди. Бунга кўра, иш берувчилар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишни талаб қилиб касаба уюшмаси томонидан киритилган тақдимнома ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши шартли белгиланди. Мазкур ўзгартириш ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тезкорлик билан тиклаш ҳамда иш берувчи томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни қисқа муддатларда бартараф этишга кўмак беради. Бир сўз билан айтганда, мазкур қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий-меҳнат соҳасида қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Алишер Раҳматов

BOSHQA YANGILIKLAR