ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАРИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ТАДБИРКОРЛАР УЧУН  ИМКОНИЯТЛАРИ

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАРИ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя барча соҳа қаторида, иқтисодиётимиз ривожини ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга кўтармоқда. Айниқса, юртимизда тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш тартиб-қоидалари соддалаштирилиб, ишбилармонларнинг эркин иш юритишлари учун қўшимча имтиёзлар берилаяпти. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги  ишлар самарадорлигини янада оширилишида ғоятда аҳамиятлидир. Мазкур қарор бизнес вакилларига кўрсатилаётган юксак ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.
Дарҳақиқат, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик соҳасига доир бир неча қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши бизнес вакиллари учун қўл келиб, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши шубхасиздир.

BOSHQA YANGILIKLAR